Бош саҳифа / Таълим / Ўқитувчининг инновацион фаолияти

Ўқитувчининг инновацион фаолияти

Инновацион педагогик ёндашувлар модернизациялашган таълим жараёнида туб ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутади.

Бугунги ўқитувчи шулардан келиб чиққан ҳолда ўтаётган дарсини самарали чиқиши учун изланиши, ўз устида ишлаши лозим. Инновацион фаолият натижасида ўқитувчи эскириб қолган воситалар, усуллар ва методлардан воз кечади. Муайян даражада янгиликлар яратади.

Дарсни тўғри режалаштириш самарали мақсад мезонларига асосланганлиги билан белгиланади. Бунда ўқувчилар қизиқиши ортиб, дарс мазмуни яхши англашилади. Ўқувчилар фаоллиги ошади. Натижада, паст ўзлаштирувчи, камгап, тортинчоқ ўқувчиларнинг ҳам иштироки кузатилади. Ўқитувчи дарс жараёнида бир иш туридан иккинчи иш турига ўзгартириб, турли методларни мақсадли қўллай билиши лозим.

Асосийси, болага дўстона муҳит ярата олиш керак. Шундагина у ўзини эркин ҳис қилади.

Ўқитувчининг инновацион фаолияти — бу ўқитиш, ўзлаштириш ва таълим мазмунининг ўзаро алоқадорлигини таъминлашдан иборатдир.

Фазилат ҚЎЗИМУРОДОВА,
Шўрчи туманидаги 14 умумтаълим
мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan