Бош саҳифа / Жамият / Ўқитувчимга хавас қиламан

Ўқитувчимга хавас қиламан

Дунёда касблар кўп. Шифокор, учувчи, дизайнер, журналист, тикувчи – бу рўйхатни узоқ давом эттирса бўлади. Бу касбларнинг ҳар бири инсонлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.

Бири соғлигимизни назорат этса, бири чиройли кийинишимиз учун керак. Бири манзилимизга етказиб қўйса, бири жамиятдаги жараёнлар билан таништиради. Шундай қилиб, ҳар бир касбнинг ўз ўрни бор.

Мен эса катта бўлганимда ўқитувчи бўлмоқчиман. Худди устозим Жўрақулова Гулбаҳор опага ўхшаган: меҳрибон, оқкўнгил, билимли, хушмуомала, ўқувчиларини яхши кўрадиган. Улғайганим сари инсонларнинг ҳаёт йўлида энг кераги билим ва тарбия эканига гувоҳ бўлиб бораяпман. Орзуларимизнинг амалга ошишида улар ўргатган билим, таълим, сабоқлар бизга тўғри йўлни кўрсатиб боради. Устозимни жудаям яхши кўраман. Кеча дарс ўтган бўлсалар-да, ҳар куни соғиниб мактабга отланаман. Мен ҳам худди устозимдек ўқувчилари яхши кўрадиган устоз бўлмоқчиман.

Чаросхон АБДУЗОИРОВА,
Термиз шаҳридаги 16-мактаб
4-синф ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE