Бош саҳифа / Адабиёт / Ўқиган ўқдан ошар

Ўқиган ўқдан ошар

Мутолаадан тўхтамаган одам фикрлашдан тўхтамайди. Фикрлайдиган одамнинг мағзи бўлиқ, маънавияти юксак бўлади. Ҳа, китоблар бизни мудраб ётган виждонимизни қайта уйғотадиган куч-таъсирга эга. Шунинг учун ҳам бугун китобсевар авлодни шакллантиришга бор куч ва имкониятимизни сарф этаяпмиз. Биргина “Ёш китобхон” танловининг ўтказилишида ҳам ана шу эзгу мақсад ётади.

Яқинда ушбу танловнинг Сурхондарё вилоят босқичида 15-19 ёш тоифаси бўйича Шўрчи тумани “Эзгулик” маҳалласида яшовчи Шоҳсанам Ҳазратқулова 276.6 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди. Унинг бундай ютуғидан қувонган O’zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши депутатлари Шуҳрат Бўронов ва Олим Мамашукуровлар Шоҳсанамга замонавий компьютер жамланмасини совға қилишди.

  • — Ўтган йили танловнинг вилоят босқичида 3-ўринни олгандим, — дейди Шоҳсанам Ҳазратқулова. — Бу йил 800 та китоб ўқиб, танловда биринчи ўринни эгалладим. Устозларимдан олган билимларим ва кўп китоб ўқиганлигим сабабли омадим келди. Насиб бўлса, танловнинг республтка босқичида ҳам бош совринини олиб келишга ҳаракат қиламан.

Ф.Умидуллаева

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адолат недур?

* Инсон бир дарё кабидир, сатҳи кўриниб туради, тубида не бўронлар қўпар, не пўртаналар тошар, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan