Бош саҳифа / Таълим / Унутилмас учрашув

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди.

Мактабни тамомлаганига 10 йил бўлган собиқ ўқувчилар ўзлари ўқиган Қизириқ тумани Бандиҳон қўрғонидаги 51-мактабга соғинч ила ташриф буюришди. Улар учун ташкил этилган учрашувда мактабнинг фаол ўқувчилари Ватан, мактаб, устоз ҳақидаги шеърлари билан йиғилганларни хушнуд этишди.

Меҳмонлар устозлари билан мактабда ўқиган даврларни, ёшликдаги шўхликларни ёдга олишди.

Собиқ битирувчилар Президентимизнинг муҳим бешта ташаббусига лаббай деб жавоб берган ҳолда қуруқ қўл билан келмадилар. Улар мактабга 100 дан ортиқ бадиий ва илмий китобларни совға қилдилар.

— Китоб – энг яхши совға, битмас-туганмас бойликдир, — дейди мактаб директори Ўктам Авазов. — Бу китоблар нафақат ҳозир ўқиётган ўқувчиларимиз учун, балки сизларнинг фарзандларингиз учун ҳам катта совға бўлди.

 — Туҳфа этилган китоблар мен учун ҳам кутилмаган совға бўлди, — дейди “Обод турмуш” маҳалласининг 80 ёшли онахони Қурбонхол Хуррамова. — Чунки мактаб кутубхонасидаги барча китобларни келинларим ва невараларим билан биргаликда аллақачон ўқиб бўлган эдик.

Нодира АЛЛАЯРОВА,
Қизириқ туманидаги 51-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan