Бош саҳифа / Жамият / Унутилмас лаҳзалар

Унутилмас лаҳзалар

Вилоятимиз марказида Тошкент тиббиёт
академиясининг Термиз филиали очилди

Муҳтарам Президентимизнинг Сурхон воҳасига жорий йил 18-19 январь кунлари ташрифи чоғида педагогика ва тиббиёт соҳаси учун малакали кадр тайёрлаш борасида берган топшириқларига кўра, кеча Термиз тиббиёт коллежида Тошкент тиббиёт академияси филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Олий таълим вазири И. Мажидов, тиббиёт соҳасининг хорижий мамлакатлар ва юртимиздаги атоқли олимлари, академиклар, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, талабалар ва ОАВ ходимлари ҳозир бўлишди.

Давлат мадҳияси янграгач, табрик учун сўз вилоят ҳокими Э. Турдимовга берилди. Нотиқ “Бугунги кун нафақат воҳа, балки мамлакатимиз тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилади. Ҳали буни кўпчилик яхши ҳис этмай турибди. Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев ташаббуслари билан бугун сизу бизга мана шундай имконият яратиб берилди. Маълумки, бугунги кунда Сурхон воҳасида 3200 нафардан ортиқ олий маълумотли шифокор етишмайди. Бошқача қилиб айтганда, воҳанинг шифокорлар билан таъминланиш даражаси 48 фоизни ташкил этади”, деди.

Сўзга чиққанлар тиббиёт академияси Термиз филиали жамоаси ва талабаларни бугунги унутилмас кун билан самимий табриклаб, Президентимиз ва ҳукуматимиз билдирган ишончни шараф билан оқлашларини  тилади.

Маълумот учун айтиш керакки, жорий йилнинг 23 январдаги давлат қабул комиссиясининг 12-сонли баённомасига кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалига вилоятдаги барча туманлар кесимида 300 нафар ёшлар талабалик сафига тўлов-контракт асосида қабул қилинди. Муҳими, улар жойлардаги қишлоқ оилавий поликлиникалари бош шифокорлари билан шартнома имзолашди. Демакки, ҳозирданоқ уларнинг иш жойи аниқ.

Шу куни талабалар қасамёд қабул қилишди. Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар, академиклар, тиббиёт олийгоҳлари ректорлари филиалдаги ўқув жараёни, тайёргарлик ишлари, талабаларнинг яшаш шароити билан ҳам танишишди. Тошкент тиббиёт академияси профессорлари томонидан онлайн тарзида 2 та маъруза ва 2 та амалий дарс ўтилиши ташкил этилди. Энг муҳими, бу ерда замонавий ахборот-технологиялари, тиббиётга оид асбоб-ускуналар, лаборатория анжомлари, мамлакатимиз пойтахтидан тўғридан-тўғри маъруза ва дарсларни онлайн тарзда ўтишга мўлжалланган 2 та ўқув биноси, ахборот-ресурс маркази, 460 ўринли талабалар турар-жойи, спорт комплекси бўлғуси шифокорлар ихтиёрида.

Эндиги масала бундай эътибор ва меҳрибончиликка ёшларимиз тиббиёт муассасаси жамоаси ўз билими, тажрибаси, юртга ва элга садоқати билан жавоб беришидадир.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги” мухбири   

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan