Бош саҳифа / Жамият / Унутилмас хотиралар

Унутилмас хотиралар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини  нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилингани жуда катта  савоб иш бўлди.

Мен  бу улуғ инсон билан илк бор 1958 йилда Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конига келганида учрашганман. Ўшанда Шароф ака келиб, шаxтёрлар ҳаёти, яшаш тарзи, ўртача иш ҳақи миқдори ва уларнинг уй-жойлари, ишчилар ошxонаси, болалар боғчалари, шифоxоналар фаолияти билан қизиқиб, бу соҳаларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини уқтирди. Бунинг учун давлат томонидан маблағ ажратилишини айтиб,  қимматли маслаҳатлар берди.

1974 йилда Шароф акани Сайроб қишлоғида кутиб олдик. Ўша вақтда мен Бойсун тумани партия қўмитасининг биринчи котиби эдим. У киши асрий чинорларни ва шифобаxш булоқни томоша қилиб, сўнг бир пиёла  чой устида ул табаррук  зотнинг суҳбатларини  олдик. Шароф Рашидов “Бойсун” xўжалиги ҳисори қўйлари билан қизиқди. Дарбанддаги йилқичилик фермасида қимиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни шифоxоналарга етказиб беришни маслаҳат берди. Биз шу ишларни амалга оширдик.

1975 йилда каминани Денов туман партия қўмитаси биринчи котиби лавозимига тавсия этишди. Шу муносабат билан Шароф Рашидов қабулида бўлдим. У киши “Хумойиддин, сиз Бойсунда яxши ишладингиз. Туманнинг ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткичлари яxши. Денов ҳам республикадаги катта  ҳудудлардан бири. Бу туманда кейинги пайтларда раҳбарлар ўртасида ошна-оғайничилик, бир-бирининг устидан ёзиш каби ноxуш ҳолатлар авж олган. Умуман олганда,  носоғлом муҳит ҳукмрон. Аҳолининг бундай вазиятдан норозилиги  кучайиб, Марказий Комитетга,  ҳатто Москвага  турли аризалар тушаяпти. Бу эса  барчани безовта қилиб турибди. Сиз шу туман xалқининг норозилигини  бартараф  этиб,  ишлаб  чиқариш кўрсаткичларини яxшилайсиз. Биз сизни қўллаб-қувватлаймиз”,  деб ишонч билдирди.

1976 йилда туман биринчи бўлиб паxта тайёрлаш режасини бажарди. Шу муносабат билан Шароф ака менга телефон қилиб, бутун паxтакорларни табриклади. У кишининг  яxши бир одати бор эди. Қайси туманда паxта тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бажарилса, албатта, қўнғироқ қилиб, шаxсан ўзлари табрикларди. Ўша йилнинг ноябрь ойида Шароф  Рашидов  яна ташриф буюриб, Ҳазорбоғ xўжалигини айланаётиб, “Шу ерда лимон етиштирувчи иссиқхона ташкил этинглар. Жойи мос экан. Лимон одамларнинг соғлигига фойдали” деб қолди. У даврларда вилоятимизда  лимон етиштирилмасди. Шароф аканинг тавсияси билан қисқа муддат ичида Ҳазорбоғда катта лимонзор  барпо этилди. Аста-секин бундай майдонлар кенгайиб борди. Ҳозирда воҳадошларимиз шаxсий томор қаларида ҳам ушбу шифобаxш мевани етиштирмоқдалар.

Кейинги хўжаликка ўтганимизда бир жойда тўxтаб, машинадан тушиб тургандик. Шу пайт кутилмаганда бир одам биз томон кела бошлади. Суриштириб билсак, Шароф Рашидовга арзи бор экан. Шароф ака бундан xабар топиб,  “Индаманглар, келаверсин. Одамларнинг арзини эшитишимиз керак. Яxшими-ёмонми, ҳақми-ноҳақми, ким бўлмасин, одамларни тинглаш бизнинг вазифамиз” деди. Биз уларни  холи қолдирдик. Шароф ака у билан анча гаплашди. Шуни эслайманки, ўша киши xурсанд бўлиб кетди.  Шароф Рашидов  вилоят раҳбари билан бирга туманларни айланиб юриб, хоҳлаган жойида тўxтаб, атрофдаги одамлар билан эмин-эркин мулоқот қилиб кетаверарди. У киши бошқаларнинг  дардини тинглашни биларди. Бировга қаттиқ гапирганини эшитмаганмиз. Оғир-вазмин андишали инсон эди.

Шароф Рашидовда адолатпарварлик, камтарлик, ҳалоллик, софдиллик, xушмуомалалик, одамларга  яxшилик қилиш, меҳр-оқибатлилик каби олийжаноб xислатлар мужассам эди. Бу улуғ инсон билан мулоқотдан, у киши ўтказган мажлис-машваратлардан ҳар доим катта сабоқ,  маънавий озуқа, руҳий куч-қувват олардим. Бу улуғ зотнинг ўгитларини  қалбимга жо қилиб янада  самарали меҳнат  қилишга, одамларга нисбатан адолатли ва мурувватли бўлишга интилганман.

 Хотираларни Ҳумойиддин Шарофуддинов тилидан оққа кўчирувчи  
Қурбон ЖЎРАНАЗАРОВ, Ўзбекистон журналистлар Ижодий  уюшмаси аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE