Бош саҳифа / Сиёсат / Университет ректори

Университет ректори

Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вилоят давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга вилоятдан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Шу муносабат билан Ишчи раёсати, Оқсоқоллар кенгаши, Саноқ комиссияси таркиби сайланди.

Оқсоқоллар кенгаши Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзодни тавсия этди. Депутатлар номзод ҳақида ўз муносабатларини билдиришди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати, Термиз давлат университети ректори Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Вилоят Ҳокимлиги ахборот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE