Бош саҳифа / Жамият / Ҳунарлининг юзи ёруғ

Ҳунарлининг юзи ёруғ

Ҳунармандчилик билан шуғулланган инсоннинг рўзғори бут, ҳаёти фаровон бўлади. Қизириқ тумани “Яккатерак” маҳалласининг Ободон қишлоғида ҳам деярли ҳар бир хонадонда ҳунармандчилик билан шуғулланиш анаъана тусини олган.

Улар орасида Рўзи Очилов ҳамда Жўра Чориевларнинг бўйра тўқиш, чий йигириш каби ҳунармандчилиги ҳавасимни оширади. Улар ота-боболари касбини давом эттириб, кўп йиллардан буён ҳунармандчилик қилиб келишади. Уларнинг айтишига қараганда, ҳар бир соҳанинг ёки ҳунарнинг сири, машаққати бўлгани каби бўйра тўқиш ҳам мураккаб жараён. Мингта қамишдан бор-йўғи 10-15 тасигина яроқли чиқади. Қамиш эринмасдан саралаб олинади ва у ёрғичда ёрилиб, кубада яхшилаб урилади, натижада уларнинг нотекис жойлари арчилиб текисланади. Пичоқ ёрдамида кесиб олинган қамишлар 1,80-2 метр узунликда қайириб тўқилади. Чий тўқишда эса дўкон деб номланган дастгоҳдан фойдаланишади. Кун давомида 20-25 метргача бўйра тўқиш мумкин. Бўйра асосан томларнинг устини ёпишда, қора уй тикишда фойдаланиш учун ёки кигиз-гиламларнинг тагидан тўшаш мақсадида тўқилади.

Қишлоғимиз ҳунармандларининг заҳматли меҳнатларини кузата туриб, шундай хулосага келасан, киши. Рўзи ва Жўра бобога ота-боболаридан ҳалоллик билан топиладиган, ҳеч ким тортиб ололмайдиган бўйра тўқиш ва чий йигиришдек ўлмас ҳунармандчилик сирлари қолган. Бу каби ҳунармандларимиз бугунги кун ёшларига том маънода ўрнак бўлса арзийди, назаримда.

Санобар Алиярова,
Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE