Бош саҳифа / Жамият / Ўн беш куннинг дафтари

Ўн беш куннинг дафтари

Қачонлардир Термизда тиббиёт олийгоҳи очилади, дейишса, одамлар буни ушалмас орзу, деб билишарди. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг ушбу йилда ташкил этилиши барча фаразларни йўққа чиқарди.

Шубҳасиз, вилоятимиз ҳаётидаги бу улкан воқелик сурхондарёлик ёшларнинг ҳаётида ҳам туб бурилишлар ясади. Ота-онаси бағридан узоқлашмасдан, шифокор бўлиш имкониятининг давлатимиз томонидан яратиши — бу чинакам омад, албатта. Мана, талабаликнинг биринчи йили ҳам ортда қолди. Шу қисқа вақт ичида олийгоҳда яратилган замонавий шарт-шароитлар асосида биз талабаларга академиямизнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари юзма-юз, гоҳида онлайн тизими орқали сабоқлар беришди. Дарслар гарчанд ярим йилликдан бошланганига қарамасдан, ўқув режадаги фанлардан тенгдошларим аъло натижаларга эришдилар. Воҳамиз ёшларининг илмга бўлган чанқоқлиги, тиришқоқлиги ва билимдонлиги пойтахтлик устозларимизда илиқ таассуротлар қолдирди. Асосий дарс машғулотлари якунлангач, режага мувофиқ талабалар биринчи амалиётга чиқарилди. Амалиёт таълимдаги муҳим ва ажралмас жараён бўлиб, талабалар олган назарий билимларини амалда синаб кўриш имконига эга бўлишади. Тўғрисини айтганда, инсон ҳаётига дахлдор бўлиш, беморни соғлом ҳаётга қайтариш оддий иш эмас. Бунинг учун юқори аниқликдаги билим ва аналитик хотира изчиллиги, юксак ички сезги эгаси бўлиш бизнинг асосий шиоримиз. Август ойида тиббиёт олийгоҳи талабалари амалиётда ўзлари яшаб турган ҳудудлардаги тиббиёт бирлашмалари ва қишлоқ оилавий поликлиникаларида “Терапевтик беморлар парвариши” дастури бўйича танишув амалиётларини ўташди. Бунда амалиётчиларга терапевтик беморларни тўлиқ ва хатосиз ўраниши асосий вазифа этиб белгиланди. Ўтган ўн беш кунликда амалиёт раҳбарларимиз, устозларимиз кўмагида барча кузатув ва таҳлилларни махсус амалиёт дафтарларига қайд этиб бордик. Масъулиятли ва биз учун муҳим ҳисобланган амалиёт дафтаримиздаги қайд лар гўё юрагимизга, хотирамизга муҳрланди. Назарий машғулотлардаги баъзи саволларимизга ҳаётий жавоблар олдик.

Отабек ҚЎЗИБОЕВ,
Тошкент тиббиёт академияси Термиз
филиали 2-курс талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan