Бош саҳифа / Жамият / Умуминсонийлик тараннуми

Умуминсонийлик тараннуми

Биз халқимизнинг кўп асрлик ҳаёт тажрибасини, орзу-интилишла-рини ўзида мужассам этган ўлмас меросимиз-дан маънавий куч-қувват ола-миз, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига асосланган янги ҳаёт, янги жамият барпо этишда мус-таҳкам таянч, деб биламиз.

Чунки халқ руҳининг кўзгуси бўлган фольклор санъати, ўз маъно мазмунига кўра, одамзод қалбида меҳр-шафқат, муҳаббат ва дўстлик, ҳамжиҳатлик каби эзгу туйғуларни уйғотади. Ҳар бир инсоннинг ўзлигини қадимий илдизларини англашга даъват этади. Зеро, мана шунинг учун ҳам бугун бу санъат тури ўз мавқеи ва гўзаллигини йўқотмай, халқ орасида ҳамон яшаяпти.

Бу йилги тантаналарнинг асосий қисмини ҳам айнан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий санъати, либослари, халқ оғзаки ижоди намуналарининг    дастурлаштирилган намойиши ташкил этади.

Фестивалда республика ва халқаро танловларда иштирок этиб келаётган  Қорақалпоғистон  Республикасининг “Бес перде”, Андижон вилоятининг “Зилол”, Бухоро вилоятининг “Вардонзе наволари”, Жиззах вилоятининг “Боғдон гуллари”, Навоий вилоятининг “Ван-ғози”, Наманган вилоятининг “Ёр-ёр”, Самар-қанд вилоятининг “Чав-қи”, Сирдарё вилоятининг “Сирдарё наво- лари”, Тошкент вилоятининг “Қурама”,  Тошкент шаҳрининг “Нодирабегим”, Фарғона вилоятининг “Сўх чашмаси”, Қашқадарё вилоятининг “Ойдиной” ҳамда вилоятимизнинг “Бойсун” фольклор-этнографик жамоаларининг 250 дан ортиқ қатнашчилари ҳамда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги бадиий жамоалари иштирок этади. Шунинг-дек, Тожикистон  Республикасининг “Падида” театр жамоаси, Афғонистон  Ислом Республикасининг таниқли ҳофиз-хонандалари Абдумажид ва Абдурауф Адлхуийлар ҳам  қўшни  давлатларнинг миллий либослари, қадимий куй-қўшиқлари  асосида тайёрланган  ўз бадиий  чиқишларини намойиш қиладилар.

Ўктам ХЎЖАГЕЛДИЕВ,
“Қўштирноқ” қизиқчилар халқ ҳаваскорлик театри бадиий раҳбари,
Жарқўрғон тумани

Туманимизда халқ оғзаки ижоди намуналарини кенг тарғиб қилиш, уларни ёш авлод қалбига сингдириш мақсадида ташкил этилган 4 та халқ жамоаси фаолият юритади. Улардан 2 таси халқ театри ва 2 таси ашула ва рақс дасталаридир. Айни пайтда ушбу жамоалар фаоллари бошчилигида туман маданият бўлими қошида фольклор, ашула, рақс, доира, қизиқчилар, карнайчилар ка-   би тўгараклар фаолият юритмоқда. Ўзим “Қўш-тирноқ” қизиқчилар ҳаваскорлик театрида фаолият юритиб, бу санъат турига қизиққан ёшларга машғулотлар олиб бораман. Ушбу театр фаолияти билан воҳадошларимиз “Сурхондарё” телеканали орқали намойиш этиладиган “Қўштирноқ” ҳажвий кўрсатуви орқали ҳам яхши таниш.

“Бойсун баҳори” фестивалига биз ҳам шоир бахшилар айтишуви, бешик ҳамда тўй маросимларини акс эттирган   дастуримиз билан иштирок этамиз. Унда миллий кийимларимиз, урф-одатларимиз, шунингдек, “Жарқўрғоним” бахши термаси ҳамда халқимиз севган аскиядан бир шингил намойиш қилинади. Ўйлайманки, улар барчага манзур бўлади.

 

Осиё САФАРОВА,
“Қўнғирот” фольклор- этнографик халқ дастаси балетмейстри,
Қизириқ тумани

Болалигимдан   машҳур раққоса Тамарахонимнинг “Тановор” рақсига маҳлиё бўлиб, ушбу санъатга меҳр қўйганман. Шундан сўнг, 12 ёшимдан мактабимиздаги рақс тўгарагига борганман. Касб-ҳунар коллежини тамомлагач, туман маданият бўлимида “Қўнғирот” фольклор- этнографик халқ дастаси балетмейстри сифатида фаолиятимни бошладим. Бу ерда қизларга рақс сирларидан сабоқ бераман.

Туманимиз жамоаси билан бирга фестиваль доирасида ташкил этилган кўрик-танловда халқ рақсларидан намуналар кўрсатамиз. Бундай   рақслар енгил ва тез ҳаракатлилиги билан ажралиб туради. Мисол учун, “Сурхон мавриги” рақсини олайлик. Унда қадимда 7 ёки 9 кишидан иборат қур ўртасида яккахон тарзда ўйналган. Қурдаги кишилар сони эса “7” бало-офатлардан қўриқловчи, “9” сони эса бахт келтирувчи, деб тушунилганидан бўлса керак. Ушбу қадимий рақснинг ўзига хослиги эса оёқларнинг лўқшима ҳаракати туфайли бутун тананинг усулга мос ҳаракат қилишидир. Шунингдек, унда раққоснинг боши алоҳида тебраниб туриши, юзида эса рақс бошланиб тугагунча ўйчан ва жиддий ифода сақланиб туриши керак. Гўё раққос билан бутун олам бирга ҳаракат қилаётгандек, раққос ўзининг ички оламини тинглаётгандек бўлиб кўринади. Зеро, миллий рақслардаги ҳар бир ҳаракат ва имо-ишора муайян бир фикрни ифодалайди. 

 

Ҳадича АЛИБОЕВА,
“Ойбалдоқ” фольклор- этнографик ансамбли аъзоси,
Қумқўрғон тумани

Асли касбим ҳам шира бўлган. Ҳозир нафақадаман. Шундай бўлса-да, юрагимдаги санъатга бўлган иштиёқ сабабми, ушбу гуруҳ аъзоси сифатида кўплаб танловларда, байрамларда тенгдош дугоналарим билан халқ ашулаларини айтамиз. Ушбу фестиваль ҳақида кўп эшитганман, аммо қатнашмаганман. Бу йил туман бадиий  жамоаларининг иштирок этиши учун имконият берилганини эшитиб, қувондик. Олтмишни қоралаб қўйган бўлсак-да, фестивалда қатнашиб, “Баҳор”, “Урчуғим” каби миллий қўшиқларимизни ижро этамиз. Айниқса, севимли қўшиғимиз “Чечажон” айтишувини мароқ билан куйлаймиз. Унда келин янга билан қайнисингил ўртасидаги илиқ муносабат ўзгача усулда талқин қилинади. Бундай қўшиқлар эса  келинларимизни, қизларимизни ўзаро аҳил бўлишга, оилавий иноқликни сақлашга ундайди.

Саҳнага чиққанда қадимдан момолардан мерос бўлиб қолган олача матосидан тикилган курта, бошимизга салла кийиб чиқамиз. Бу либослар аёлларимизни иссиқдан, совуқдан асраган. Рўмолдан ясалган салла эса ҳамён вазифасини ҳам бажарган. Яна унинг пастки қисмига ўраладиган 3 метр рангли сурп аёлнинг бош эгаси борлиги, оқ сурп эса беваликни ифодалаган. Яна момоларимиз турли ҳақиқ, феруза каби тошлардан, ранг-баранг мунчоқлардан тақинчоқлар ясаб, тақиб юришган. Бу тошлар турли касалликларнинг олдини олади. Турли рангдаги мунчоқлар эса кишининг кайфиятини кўтарибгина қолмай, миллий дидни шакллантиради. Буларни ёшларга етказишимиз керак. Улар момоларининг қандай кийингани, тақинчоқлар тақишганини билиб, улардан илҳом олиб, замонавий либосларга миллий тус беришда фойдаланиши мумкин.

 

Рўзахон ШУКУРОВА,
“Дашнобод анори” фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси,
Сариосиё тумани

Ота-боболаримиздан қолган лапарлар, ўланларимизда кишини эзгуликка чорловчи, яхшиликлар қилишга ундовчи халқона термалардан, сўз ўйинларидан фойдаланилган. Шу билан бирга,  турли маросимларнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилинган. Биргина висол оқшомларида айтиладиган “Ёр-ёр” қўшиғида ота-онанинг таърифи, орзу-умиди, келин-куёвнинг бахти, муҳаббати, вафоси, серфарзанд бўлиши иштиёқ билан куйланади. Доира жўрлигида куйланадиган бу қўшиқ, ёшларга оиладаги ҳар бир кишига, қўни-қўшнига ҳурмат кўрсатиши зарурлиги, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиши, оиланинг муқаддас эканлигини уқтиради. Урф-одатларимиздан садо берувчи бундай қўшиқлардан бугунги авлод ҳам бохабар бўлиш билан бирга ўзлигини англайди. Менинг ҳам еттита набирам бор. Уларга халқ қўшиқларидан, рақсларидан билганларимни ўргатаман. Ҳозирда иккита қиз набирам йигирмадан ортиқ лапарларни ёд билади, миллий рақсларимизни ҳам маромига етказиб ўйнайди. Уларни кўриб, кўзим қувнайди. Негаки,  озгина бўлса-да, санъатга меҳр қўйган боладан ёмонлик чиқмайди. 

“Бойсун баҳори” фес-тивалида айнан ана шу дурдоналар куйланади, намойиш қилинади. Дунё эса бизни миллийлигимиз, ўзига хослигимиз орқали танийди. Зеро қадриятлар ҳеч қачон завол топмаслигини, аксинча, улар йиллар оша қалбимизда, сўзимизда, юриш-туришимизу ҳаёт тарзимизда акс этаверишини яна бир бор англайдилар. Урфу одат, анъаналарга содиқ халқни эса ҳеч қачон енгиб бўлмайди.

Ф.РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қўриқлашда нима гап?

Шаҳардаги ресторанларда қўриқлаш пункти орқали “ташвиш” сигнали ўрнатилган бўлса, нохуш ҳолатда, масъул ходим “ташвиш” тугмасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE