Бош саҳифа / Таълим / Умримиз чароғбонларига таъзим

Умримиз чароғбонларига таъзим

Бугунги тезкор ва шиддаткор давримиз таълим ва тарбияда янгича ёндашувларни, айтиш зарур бўлса, фидойиликни талаб этмоқда.

Инсон қалбига йўл уни тушуниш ва англашдан бошланар экан, биз ҳамиша ўз касбининг билимдони бўлган моҳир педагогларга эҳтиёж сезамиз. Уларни тайёрлаш бир-икки йилда бўладиган иш эмас. Фарзандларимиз орасида ўқитувчиликка меҳр уйғонган, шу касб эгаси бўламан деган ёшларимизга алоҳида эътибор қаратишимиз, уларнинг пухта билим олишига кўмаклашишимиз зарур. Битта яхши мутахассисни тайёрлаш учун давлатимиз томонидан қанча имкониятлар сафарбар этилиши таҳлил этилса, масаланинг нақадар муҳимлиги ойдинлашади. Президентимизнинг зиёлилар, хусусан, ўқитувчиларимизга кўрсатаётган ғамхўрлиги, ҳаётимизда уларнинг мақомини баланд кўтариш, меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилган даъватлари, ташаббуслари соҳага доир қабул қилинаётган қарорларда ўз ифодасини топмоқда. Ҳар ишда илм аҳли билан кенгашиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида илм-фан ютуқларига таяниш, уни кенг тадбиқ этиш вазифалари бугун устуворлик касб этмоқда. Вилоятимиздаги тўнғич олий таълим муассасасида меҳнат қилаётган, илм-фан ривожига ўз улушини қўшаётган профессор-ўқитувчиларимиз, ёш олимларимизни, қолаверса, барча ўқитувчи ва мураббийларимизни касб байрамлари билан самимий қутлайман.

Абдиқодир ТОШҚУЛОВ,
Термиз давлат университети
ректори, сенатор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE