Бош саҳифа / Жамият / Умра зиёратига кетишди

Умра зиёратига кетишди

Мамлакатимизда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, ҳаж ва умра зиёратларини тартибли ва юқори савияда  амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилган.

Буни ҳар йили минглаб юртдошларимизнинг ҳаж ва умра амалларини уюшган ҳолда, кўтаринки кайфиятда  амалга ошираётганлари мисолида ҳам айтиш мумкин. Куни кеча вилоятимиздан юздан ортиқ воҳадошларимиз “кичик ҳаж” номини олган умра зиёратига отландилар.

Сафар  олдидан Термиз шаҳридаги “Мурчбобо” жомеъ масжидида Ўзбекистон мусулмонлари  идораси вилоят вакиллиги ходимлари умра зиёратига отланган воҳадошларимизга тегишли ибодат арконларини тушунтириб бердилар. Юртимиз тинчлиги, фуқароларимиз фаровонлиги, қут-барака файзини сўраб дуо қилишларини ҳам эслатиб ўтишди. Шунингдек, вилоят  соғ лиқни  сақлаш бошқармаси ходимлари ҳам сафар ва умра зиёрати пайтида фуқароларимиз ўз саломатликларини асрашлари борасида керакли кўрсатмалар беришди.

Ҳақиқатан ҳам, ҳаж ва умра сафарларига тайёргарлик юртимизда мавсумий иш эмас, балки алоҳида режа асосида йил бўйи тайёргарлик кўриладиган муҳим тадбирлардандир. Юртимиз зиёратчиларининг мўътабар манзиллардаги ибодатлари ҳатто Саудия Арабистони ҳукумати томонидан бутун дунё мусулмонлари орасида энг намунали зиёратчилар қаторида эътироф этилмоқда. Айни  жиҳатлар  воҳадошларимизни умра  зиёратига  кузатиш  маросимида ҳам яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Воҳадошларимизнинг диллари ва тилларида бир ҳикмат намоён. Бугунги доруломон кунларнинг шукуҳини бошқалардан кўпроқ биладиган бу нуронийларимиз тили билан айт ганда: “Бу кунларга етганлар  бор, етмаганлар бор”.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE