Умр

Умр бўлса узун ва ёки қисқа,
Йилларнинг қадрига сониялар тенг.
Сония сингари ўтаркан йиллар,
Юрак соатдек тор ва дунёдай кенг.

Ҳар ненинг акси бор — тескари дунё,
Қадрнинг қадрини беқадр билмас.
Ёмонни ёмон деб бўлмайди асло,
Жой келса, жон дўстинг жондошлик қилмас.

Яхшини ёмонга чиқарма, асло
Минг ёмон бўлса ҳам яхшилиги бор.
Бировнинг ёрдамин унутган номард,
Қалбида ҳаммага қаршилиги бор.

Ҳаётни таърифлаб чарчамас шоир,
Эшитгин, таҳлил қил, ўз сўзингда тур.
Бировдан андоза олмоқ кор эмас,
Бу дунё измингда. Хоҳишингча қур!

Темурбек ОТАХОНОВ,
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan