Бош саҳифа / Жамият / Умр китоби

Умр китоби

Инсон бу фоний дунёга нега келиб кетади, дея ўзига  ўзи савол бермаган одам кам бўлса керак. Чиндан ҳам ҳаёт ўзи нима? Чамамда “умр китоби”, “умр дафтари” деган гаплар бежиз айтилмаган.

Аслида ҳар бир инсоннинг умри китобга менгзалади. Умр китобининг дебочаси одам ҳали туғилмасданоқ Аллоҳ томонидан ёзиб қўйилади. Унинг номи “пешонага ёзилгани” ёки “тақдири азал“, деб аталса ажаб эмас.

Инсон оқу қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, умр китобини ўзи ёзишга киришади. Ҳар кун, ҳар лаҳза синов даври, деб аталмиш бу паллада банда томонидан қилинган яхшию ёмон амаллар номаи аъмолига ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади. Кейин барчаси ҳисоб-китоб қилинади. Китобнинг хотимасини ҳам Яратганнинг ўзи битади. Савоб кўп бўлса шараф, агар гуноҳлар тарозининг оғир палласини босиб кетса…

Бизнинг истагимиз, юртдошларимиз орасида юрт қаҳрамонлари, ҳаётимизда улкан бунёдкорлик ишлари акс этган ижодий намуналар кўпаяверсин.

Умр китобига кўпроқ эзгу амаллар ёзиш ҳар кимга насиб қилсин, юртдошим.

Зиядулла
МУСТАФОҚУЛОВ,
Қумқўрғон тумани,
Жалойир қишлоғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan