Бош саҳифа / Жамият / Умидсизлик умидга айланди

Умидсизлик умидга айланди

Ҳаёт тасодифларга тўла. Қачон, қандай воқеа юз беришини олдиндан билиб бўлмас экан. Мен ўтган йили машинамда кета туриб тасодифан бир бегуноҳ инсонни уриб юбордим…

Ўша кезларда дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Бир томондан жиноят қилиб қўйганим азоб берса, бошқа томондан виждон азоби ич-этимни емирарди.

Жиноят ишлари бўлими Шўрчи туман судининг 2017 йил 6 майдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 66-моддаси 2-қисми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилдим. Умидсизлик, тушкунлик мени тамоман чулғаб олганди. У пайтдаги ҳолатимни сўз билан таърифлаш мен учун оғир. Аммо қийинчиликларим ортда қолди. Чунки ота-онам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларни ўз ҳимоясига олиб, уларнинг яна қайта ҳаётга қайтиши ва ўз ўрнини топишида кўмаклашаётганини эшитиб, ушбу ташкилот мутасаддиларига мурожаат қилибди. Ёшлар иттифоқи мени авф этилишимда ёрдам берди. Қамоқдан озод этилганимдан сўнг, ҳаётимда катта ўзгаришлар бўлди. Яқинда оила қурдим. Ушбу ташкилот кўмаги билан “Ялти” маҳалласидаги “Норбобо” фермер хўжалигига ишга жойлашдим. Энг муҳими, мен яна яшай бошладим.

Бутунлай тушкунликка тушиб қолган, келажакка ишончим қолмаган кезларда менга яна умид берган, мен каби оғир аҳволга тушиб қолган ёшларни ўз кафиллигига олиб, уларга тўғри йўл кўрсатаётган Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан миннатдорман.

Дилмурод БЎРОНОВ,
Шўрчи тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE