Бош саҳифа / Жамият / Умидлар маскани

Умидлар маскани

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида ҳозирги кунда янги туғилган чақалоқдан тортиб 18 ёшгача бўлган беморлар даволанмоқда. Марказ 335 ўринга мўлжалланган бўлиб, 25 турдаги мутахассислик бўйича стационар хизмат кўрсатиб келмоқда.

11 та даволовчи (стационар) ҳамда 7 та ёрдамчи, чақирилувчи ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш бўлими мавжуд бўлган марказда 71 нафар олий маълумотли шифокор фаолият кўрсатиб келаётир. Шулардан 291 нафари ўрта тиббиёт ходимлари.

Марказнинг барча бинолари ўтган йиллар давомида тўлиқ капитал-реконструкциядан чиқарилиб, янги тиббий аппаратлар ва жиҳозлар билан таъминланган. Кўрсатилаётган тиббий хизматдан аҳоли бирдек мамнун.

— Жорий йил сентябрь-октябрь ойлари марказда республика “Соғлом авлод” фонди ва Туркия — Ўзбекистон “ТИКА” ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан туркиялик шифокорлар иштирокида туғма нуқсонли 140 нафар беморга тезкор муолажа ва 494 нафар беморда тиббий кўрик ўтказилди, — дейди бош шифокор, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Нозим Дияров.

— Шифохонадаги мавжуд имкониятлар, шароит ва ходимларнинг билим даражасига асосланиб шуни айтиш мумкинки, уни яқин йиллар ичида бемалол республикадаги марказий шифохоналар даражасига етказиш мумкин!

— Сизни ўйлантираётган муаммолар?

— Биринчи ва асосий муаммо, бу аҳолининг тиббий маданиятини ошириш билан боғлиқ масала! Айниқса, туғиш ёшидаги аёлларимиздаги қамқонлик билан боғлиқ муаммо энг оғриқли жиҳатимиз. Онадаги кам- қонлик болага ўтади ва камқон болада иммунтизим кучсиз тарзда шаклланган бўлиб, талай ҳолларда ички организмлар билан боғлиқ туғма нуқсонлар билан туғилиш ҳолатига олиб келади.

Жаннатмакон юртда яшаймиз! Йилнинг тўрт фаслида бозорларимиз ҳам, дастурхонларимиз табиий дармондориларга бой барча турдаги мева-чевалар билан тўла бўлади. Айни кунларда пишган анор, хурмо, узум каби кўплаб мевалар ҳам камқонликнинг олдини олади! Аёлларимизда тиббий маданият тушунчаси тўлалигича шаклланмагани, очиқроқ айтадиган бўлсак, эътиборсизлик сабаб бўлажак фарзандлари жабр кўришини кеч фаҳмлаб етмоқдалар!

Иккинчи муаммо — эмлаш масаласидаги аҳолининг бефарқлиги! Эмланадиган  вакциналарнинг хориждан келтирилиши барчага бирдек маълум. Мазкур вакциналар доимий равишда маълум ҳароратда сақланишини таъминлаш учун махсус контейнерларда келтирилади. Ушбу вакциналар катта харажатлар эвазига мамлакатимизга келтирилгач, вилоятларга, вилоятлардан туманларга, ундан қишлоқлардаги шифохона ва тез тиббий ёрдам бўлимлари орқали (гепатитга қарши вакцинадан таш- қари) аҳолига бепул тар- қатилади. Давлат фарзандларимиз ташвишида шунча сайъ-ҳаракат қилаётган экан, нега биз, ўзимиз эътиборсизлик қиламиз? Бундай эътиборсизлигимиз жабрини алалоқибат ўзимиз, яқинларимиз тортмайдими?

Суҳбатдош: Эркин НОРСАФАР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE