Бош саҳифа / Спорт / Умида Осиё чемпиони!

Умида Осиё чемпиони!

Шу йилнинг февраль ойида пойтахтимизда 8-12 ёшли шахматчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида шерободлик 11 ёшли 4-синф ўқувчиси Умида Омонова муваффақиятли қатнашиб, олтин медални қўлга киритганди. Чемпионат низомига кўра, ғолиб шахматчиларга шу йилнинг июль ойида Испанияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма берилганди.

Умида Омонова жаҳон чемпионатига боришдан аввал Осиё чемпионати мусобақаларида қатнашиб, маҳоратини оширишга қарор қилди. Вилоят ҳокимлигининг амалий ёрдами билан ўқувчи-шахматчи қиз 1-10 апрель кунлари Таиланд давлатида ўтказилган шахмат бўйича 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этди ва ғолиб бўлиб қайтди.

Айни пайтда иқтидорли шахматчи Умида Омонова тажрибали гроссмейстер Влади-мир Егин мураббийли-гида Жаҳон чемпионати баҳсларига пухта ҳозирлик кўраяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE