Бош саҳифа / Спорт / Умида Испанияга боради

Умида Испанияга боради

Пойтахтимизда 8,10,12 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Мусобақа тартибига кўра биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган шахматчилар келгусида  жаҳон ва Осиё чемпионатларига қатнашиш йўлланмасини қўлга  киритарди. Шу боис шахматчилар ҳар бир турда кўпроқ очко тўплаш учун бор маҳоратларини ишга солишди.

Мамлакат биринчилигида вилоятимиздан 14 нафар шахматчи иштирок этган бўлса, республика шахмат академиясининг Термиз филиали тарбияланувчиси Умида Омонова  “блиц”, “рапид”, “стандарт” баҳс ларида барча рақибларини енгиб, ғолиб бўлди. Шунингдек, 12 ёшли шахматчилар беллашувида Денов шахмат мактаби тарбияланувчиси Сарвар Абдухолиқов бронза медали соҳиби  бўлди.

Ғолиб шахматчимиз Умида Омонова жорий йилнинг июнь ойида Испания давлатида ўтказиладиган шахмат бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларида Ўзбекистон спорти шарафини ҳимоя қилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan