Бош саҳифа / Жамият / Умид учқунлари

Умид учқунлари

2004 йилда Термиз шаҳрида туғилган Азиза Қосимова эндигина 15 ёшни қаршилади. Аммо, у ўқишга, бадиий адабиёт мутолаасига, ижод қилишга бўлган меҳри ва интилиши билан алоҳида ажралиб туради.

Унинг ижод намуналари вилоятимиздаги турли газеталарда мунтазам чоп этиб келинади. 2018 йилда эса ёш ижодкорнинг илк «Танҳо юлдуз» номли шеърий тўплами нашр этилди .

Энг қувонарлиси, у 2017 йил республика инновацион ўқувчи-қизларнинг «Медия ва журналистика» фестивали иштирокчиси ҳам бўлган. 2019 йилда эса “Энг намунали сардорлар Кенгаши” республика танловининг ғолибига айланди. Айни пайтда изланувчан, ёш ижодкор Азиза Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашида истеъдодли ёшлар сардори сифатида фаолият кўрсатмоқда. Азизани ўқишда, ижод қилишда тенгдошларига ўрнак бўлаётганини таърифладик. Кўплар унга ҳавас қилишади. У бу ютуқларга ўзининг чаққонлиги, эпчиллиги, илм олишга интилиши билан эришаётир. Ҳаракатдан-баракат деган мақол Азизага ўхшаган интилувчан ёшларга менгзаб айтилгандек.

Аббос ТоFаймуродов

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 15 июлдаги сонида қатор таҳлилий ва хулоса чиқаришга ундовчи мақолалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan