Бош саҳифа / Таълим / ҚУМҚЎРҒОНЛИК МАТЕМАТИКЛАР ЮТУҒИ

ҚУМҚЎРҒОНЛИК МАТЕМАТИКЛАР ЮТУҒИ

Вилоят халқ таълими бошқармасининг хабар қилишича, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида иқтидорли ўқувчилар ўртасида математика фани бўйича ўтказилган интернет – олимпиадада сурхондарёлик йигит-қизлар ҳам муваффақиятли иштирок этишди.

Онлайн тарзда ўтказиладиган синов натижаларига кўра, Қумқўрғон туманидаги 14-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Миркамол Паянов ҳамда 8-синф ўқувчилари Ҳусан Худойқулов ва Илҳом Зиёдуллаев II даражали, 9-синф ўқувчиси Ўрол Донияров эса I даражали диплом билан тақдирландилар.

Истеъдодли бу ёш математиклар ва уларнинг ўқитувчиларини нуфузли билимлар беллашувида эришган муваффақиятлари билан самимий табриклаймиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan