Бош саҳифа / Жамият / Улуғ мусаввирни эслаб

Улуғ мусаввирни эслаб

Академик рассом Рўзи Чориев ҳақида гап кетганда, шогирдлари, таниш-билишлари устознинг энг яхши фазилатлари, санъат дунёсидаги ўзига хос ўрни ҳақида гапириб, фикрларини адо эта олмайдилар.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ рассоми, академик Рўзи Чориев таваллуд куни муносабати билан “Инсон улуғ — хотираси азиздир!” мавзусида бадиий кеча ташкил этилди.

Кўргазмадан Рўзи Чориевнинг портретлари, мўйқалам асарлари ўрин олган. Рўзи Чориевнинг шогирди Т. Ўроқов устози ҳақидаги ажойиб воқеаларни иштирокчиларга сўзлаб берди.

— Устоз ҳаёт бўлганларида 88 ёшни қаршилаган бўлар эдилар, — дейди рассом Т. Ўроқов. — Рассом сифатида шаклланишимда устозим Рўзи Чориевнинг ҳиссаси катта. Минг йилда бир бора дунёга келадиган бу буюк инсон Сурхондарёнинг рангтасвир дунёсини бутун оламга тараннум эта олди. Қолаверса, унинг сермазмун асарлари ўсиб келаётган ёш авлодга ифтихор ва ижодий куч бағишлайди.

Тадбирда сўзга чиққанлар халқ рассоми, академик, қатор давлат мукофотлари соҳиби, Сурхон фарзанди Рўзи Чориевнинг жаҳон тасвирий санъатида ўзига хос ўрни борлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ташкил этилган ажойиб кўргаз ма ва рассом Рўзи Чориев ҳақидаги фикрлар ёш ижодкорлар хотирасида муҳрланиб қоладиган бўлди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan