Бош саҳифа / Жамият / Улуғ келажак сари

Улуғ келажак сари

Оиламиз билан телевизорда  муҳтарам Президентимизнинг янги йил табригини тингладик. Юртбошимиз янги йилни Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади, дея қатъият билан баралла таъкидлаганида вужудимизда шу юртнинг фуқароси сифатида ифтихор, ҳам келажагимизга масъуллик ҳиссини янада кучлироқ туйдик. Сабаби, давлатимиз раҳбарининг куйинчаклиги ортида халқининг буюк келажаги ётган экан, бу ислоҳотларга яқиндан камарбаста бўлиш, фидойилик кўрсатиш чин ватанпарварлик бурчимиздир. Ва бу вазифани, яъни Президетимиз ишончини халқимиз оқлай олди. Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари ўз табригида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да халқимиз чин маънода фаоллик  кўрсатиб, она юртга садоқатини кўрсатганини ва белгиланган вазифаларни бажаришга бор куч ва имкониятларини сафарбар этганига алоҳида урғу бериб ўтдилар.

— Энг муҳими, — деди Президентимиз, — эл-юртга хизмат қилиш ҳаётимиз мазмунига айланмоқда. Буларнинг барчаси одамларимизнинг кундалик ҳаётида ўз амалий ифодасини топмоқда.

Дарҳақиқат, 2017 йилда халқимизнинг давлатга ишончи янада ортди. Гўёки, ҳар бир хонадан эгаси Президентимиз ва ишончли вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди, муаммолар ечилди. Қанчадан-қанча хонадонларга қувонч улашилди. Айтинг, қайси мамлакат раҳбари халқини бизнинг Президентимизчалик эъзозлайди ва уларнинг оиласи, келажаги учун туну кун қайғуради.

Муҳтарам Президентимиз янги йил табригида бу йил халқимиз ҳаёт даражасини, даромадларини оширишга алоҳида аҳамият бергани, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлаб, чет эллардаги ватандошларимиз билан алоқаларни кенгайтиришга янада катта эътибор қаратганлари замирида катта маъно мужассам.

Сожида АБДУАЛИМОВА,
Узун тумани
“Қорашиқ” маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan