Бош саҳифа / Жамият / Қўли гул уста

Қўли гул уста

Ангор туманининг “Тўлқин” маҳалласида Элёр Дўсматовни “ёш, қўли гул уста”, дейишади. Қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжи учун зарур бўлган бел, кетмон, ўроқ каби меҳнат қуролларини ясаб, таъмирлаб ва уларга даста тайёрлайдиган ёш тадбиркорнинг маҳсулотлари нафақат қишлоқда, балки туман бозорларида ҳам харидоргир.

— Шерободлик уста-темирчи, тоғамнинг уйига бориб, устахонасига ва иш жараёнига роса меҳрим тушиб қолган. Кейин тоғамга шогирд тушдим. Икки йил олдин ўз маблағим ҳисобидан устахона учун керакли таъмирлаш ускуналарини харид қилиб, мустақил иш бошладим. Кунлик даромадим ҳам яхши. Юртимизда ёшларимизга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, келажакда имтиёзли кредит олиб, замонавий устахона очиш ва бир неча тенгдошларимни иш билан таъминлаш ниятим бор, — дейди ёш тадбиркор.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE