Бош саҳифа / Таълим / Улар ишончни оқлайди

Улар ишончни оқлайди

Иброҳим Давронов Термиз шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 1-синфида ўқийди, Гулмира Хушбоқова эса Қизириқ туманидаги 68-умумтаълим мактабининг 6-синфида таҳсил олади.  Бу икки ёшнинг бошқа тенгдошларидан ажралиб турадиган хислати шундаки, улар илм даргоҳида аъло ўқиш билан бирга бўш вақтларида шахмат ўйнашади. Шаҳар ва туманларда самарали меҳнат қилаётган жисмоний тарбия ўқитувчиларининг саъйи-ҳаракати билан улар ақлни пешлайдиган ўйин сирларини пухта ўзлаштириб, бугун  Тошкент шаҳрида 8-10-12 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида ўтказилаётган шахмат бўйича республика чемпионатида иштирок этишмоқда.

Айтиш керакки, 8-12 ёшлилар ўртасида ташкиллаштирилаётган ушбу чемпионатнинг нуфузи шу қадар баландки,  мусобақада ғолиб ва совриндор бўлганлар келгусида шахмат бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатларига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

— Воҳамиздан Иброҳим ва Гулмирадан ташқари, яна 9 нафар ўқувчи ушбу мусобақада иштирок этмоқда, —  дейди вилоят шахмат федерацияси раиси Н.Норбоев.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ижодий ёндошаман

Мактаб улуғ даргоҳ. Ҳар бир ота-она фарзандларини мактабга топшириб, келажакда Ватаннинг муносиб ворислари бўлиб етишишини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan