Воҳамизда истиқомат қилувчи, ёши улуғ ҳамда меҳнатга лаёқатсиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг биометрик паспорт олишлари учун хонадонларнинг ўзида вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан мобил воситалар ёрдамида ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Яқинда вилоят ИИБ МФРБ ходимларидан Шерзод Аллаёров ва Турғун Усановлар Ангор тумани “Таллашқон” маҳалласида истиқомат қилувчи, юз билан юзлашиш арафасида турган Анор Хушбақованинг яшаш жойига бориб, унга биометрик паспорт расмийлаштириш учун умумий маълумотларни базага киритиб, суратга туширишди. Бу каби ишлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи ногиронлар, ёши улуғларнинг уйларига борилиб, амалга оширилаяпти.
Обиджон ШОТЎРАЕВ,
ҳарбий хизматчи