Тезкор хабарлар
Бош саҳифа / Жамият / Қулайлик яратилди

Қулайлик яратилди

Сурхондарё синов ва   сертификатлаштириш   маркази давлат корхонасида синов мажмуаси ташкил этилди.

Корхона қошида озиқ-овқат, қишлоқ  хўжалиги ва электроника маҳсулотларини синаш лабораториялари  сонининг ортганлиги унинг  яхлит мажмуа тарзида иш олиб  боришига  замин  яратди.

Эндиликда  бу  ерда нафақат озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги,  электротехника маҳсулотлари, балки газнинг кимёвий таркибини аниқлаш ишлари олиб  борилади. Шу  мақсадда  мажмуа  таркибида  4 та  лаборатория  фаолияти  йўлга қўйилди. Бу  билан  мазкур  маскан  воҳамиздаги  қўшма ва экспортёр  корхоналар, хусусий фирмалар, якка тартибдаги  тадбиркор ва фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тез, сифатли, қулай  тарзда  синовдан  ўтказиш  ҳамда  сертификатлаштириш имконини бермоқда. Мажмуага халқаро экспертлар    томонидан аккредитация  гувоҳномаси  ҳам  берилди. Эндиликда халқаро гувоҳнома асосида бериладиган баённомалар дунёнинг 89 та давлатида  тан олинади.

Қаҳҳор  Хиротов

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хуш кайфит улашамиз

Наврўз сўзини тилга олишингиз билан улкан сайилгоҳ манзараси, карнай-сурнай садоси, шодиёна сари ошиқаётган одамлар, улар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan