Қулайлик

фаолият самарадорлигини таъминлайди

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мамлакатимизда соҳалар кесимидаги мавжуд қарздорликларни аниқлаш, уларни ўз вақтида ундириш мақсадида аҳоли орасида кенг кўламли тушунтириш, тарғибот тадбирлари ўтказилиб, юқори миқдордаги қарздорликларни ундиришга эришилди.

Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг 7 ойи давомида вилоятимизда электр энергиядан 192 миллиард 268 миллион, табиий газдан қарийб 81 миллиард сўмлик пул маблағлари ундирилган бўлиб, ичимлик сувидан ҳам мавжуд дебитор қарздорликни сезиларли камайтиришга эришилди.

Термиз шаҳрида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда ана шу масалалар хусусида сўз юритилди.

Жорий йилнинг 9 август куни давлатимиз раҳбари бошчилигида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш” масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда бюро ходимларига яна бир муҳим вазифа юклатилганди. Эндиликда маиший чиқиндилар учун тўловларни ундириш ҳам бюро ходимлари томонидан амалга оширилади.

Айни жиҳатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармалари, шаҳар ва туманлар бўлимлари фаолияти ҳам доимий эътиборда. Бунинг исботи сифатида ўтказилган тадбир давомида бюро ходимларига хизмат автоуловларининг тантанали равишда топширилганлиги мисолида келтириш мумкин. Бу эса бюро ходимларининг янада самарали фаолият юритишига замин яратади.

Равшан НАМАЗОВ,
Мажбурий ижро бюросининг вилоят
бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Хабарингиз бор, Президентимиз яқинда вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE