Бош саҳифа / Жамият / Қўл очилар дуога

Қўл очилар дуога

Истиқлол шодиёналари давом этаётган шу кунларда вилоятимиз бўйлаб кўплаб хайр-саховат, мурувват тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Олтинсой тумани Мўмин- қул қишлоғида ўтказилган тадбир ҳам эсда қоларли бўлди. “Ҳуқуқ пресс” ва “Тафсилот пресс” таҳририятлари ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси вилоят, туман кенгашлари байрам муносабати билан маҳаллада истиқомат қилувчи кўнгли ўксик юртдошларимиз ҳолидан хабар олишди. Ҳасан Ибрагимов, Зулфия Тўраева, Чинихол Жўраева ҳамда марҳум шоир Сайфулла Тоғаев хонадонларида бўлган меҳмонлар уларнинг яшаш шароитлари, саломатликлари билан танишиб, байрам совғаларини улашди. Маҳалла аҳли бундай эътибор учун миннатдорлигини билдириб, юртимизда тинчлик-осо- йишталик барқарор бўлсин, ватанимиз гуллаб яшнайверсин, дея тилак билдирдилар.

Б.ИБРОҲИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan