Ҳукм ўқилди, аммо…

0
84

Ўз ишига масъулиятсизлик оқибат қинғир ишларга етаклаб кетади.

Ҳадисларда келтирилишича, киши моли садақага етса, садақа бериши вожиб саналади. Шу жумладан, Рамазон ойида ҳам фитр садақаси берилади. “Фитр” сўзи “оғиз очиш” маъносини англатади. Инсон бир ой Рамазон рўзасини тутиб, фитрга, яъни, оғиз очиш ойига чиққани муносабати билан бериладиган маблағ “фитр садақаси” дейилади.

Фитр садақаси бадавлат мусулмон банданинг Рамазон ҳа- йитида закот бериш мумкин бўлган тоифаларга берадиган садақадир. Фитр садақасини бериш ҳижрий иккинчи йилда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан буюрилган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб саналади.

Бошқа садақалар молдан қилинса, фитр садақаси киши бошидан қилинади. Фитр садақасини берувчи уни олувчи кишининг шахсий мулкига айлантириши фитр садақасининг рукнидир.

Киши қарамоғида боқишга мажбур ва масъул бўлган кишиларнинг борлиги фитр садақасининг сабабидир. Фитр садақаси берадиган одам мусулмон ва пок бўлиши, энг зарур эҳтиёжлардан ортиқча нисоб миқдоридаги маблағга эга бўлиши керак.

Фитр садақасини буғдой, арпа, хурмо ва майиздан бериш жоиз. Бунда буғдой ёки буғдой унидан тахминан 1.9 килограмм, арпа, хурмо ва майиздан тахминан 3.8 килограмм берилади. Қутлуғ рўза кунлари қилинган ҳар қандай хайр-эҳсоннинг савоби ҳам катта бўлади. Улуғ айём кунларида барчамиз ана шундай савобли ишларни қилишга шошилайлик.

А. АБДУЛАКИМОВ,
Термиз шаҳар маъмурий суди раиси.
Р. ИСМОИЛОВ,
Термиз шаҳар прокурори катта
ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг