Бош саҳифа / Жамият / Уюшмаган ёшлар – эътибор марказида

Уюшмаган ёшлар – эътибор марказида

Шаҳноза касб-ҳунар коллежини тамомлагач, бир неча бор олий ўқув юртига ҳужжат топширди, бироқ ўқишга кира олмади.

Ўз йўналиши бўйича муносиб иш тополмай юрган кунларининг бирида интернет орқали тумандаги “Ёшлар маркази” қошида бепул пазандачилик тўгараги борлиги ҳақида ўқиб қолди. Тўгаракка келиб, аъзо бўлди. Ҳозирда Шаҳноза кўпгина пишириқ ва ширинликларни мустақил тайёрлай олади. Шаҳноза тўгаракни тамомлаб, пишириқ ишлаб чиқарадиган кичик цех очиб, ўзи каби ишсиз тенгдошларини иш билан таъминлаш ниятида.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш бугуннинг долзарб масаласидир. “Ёшлар маркази”нинг Ангор туман бўлимида ташкил этилган пазандачилик тўгараги 2гуруҳининг барча аъзолари уюшмаган ёшлардан иборат. Уларнинг ушбу соҳага қизиқишлари ниҳоятда юқори. Шу сабабдан тўгарак машғулотини қолдирмасдан, фаоллик билан иштирок этишмоқда. Тўгарак раҳбари Муқаддам Кенжаева уларнинг лаёқатини ҳисобга олиб, мавзу танлашга ҳаракат қилади ва пазандачиликнинг амалий ҳамда назарий сирларини ўргатиб келади.

Бекзод АҲМЕДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Эл-юрт умиди” жамғармаси танлови

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Унда жамғарманинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan