Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Уйингизни фойдали ҳимояланг ва ғолиб бўлинг!

Уйингизни фойдали ҳимояланг ва ғолиб бўлинг!

“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг нуфузини ошириш ва суғурта хизматларини ташкил қилиш ҳамда аҳоли хабардорлигини таъминлаш мақсадида қатор тадбирларни ташкил этиш анъанага айланган.

Яқиндагина “Менинг уйим – менинг Ватаним” суғурта полисини сотиб олган мижозлар ўртасида ўтказилган “Уйингизни фойдали ҳимояланг” тадбирининг якуний қисми Термиз шаҳар маданият уйида ташкил этилди. Унда “Ўзбекинвест” компанияси вилоят филиали вакиллари, суғурта агентлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Ўзбекинвест” компанияси вилоят филиали директори О. Соибназаров тадбирни очиб берди. Шундан сўнг, пойтахтдан келган меҳмон суғурта компаниясининг бош менежменти С. Мирзоев сўзга чиқиб, соҳа фаолиятига тўхталди ва лойиҳа билан барчани қутлади.

Тадбирда “айланма барабан” яъни лототрон ташкил этилган бўлиб, кўнгилли иштирокчилар томонидан белгиланган рақамларни танлаш орқали ғолиблар аниқланди. Биринчи ўрин соҳибаси олтинсойлик Норгул Йўлдошева деб топилди ва у музлатгич совғаси билан тақдирланди. М. Жумаев кондиционер, О. Хонназаров электрон гўшт майдалагич соҳибига айланишди.

— Бугун қувончим чексиз, — дейди олтинсойлик Н. Йўлдошева. — Телефон орқали қўнғироқ қилишиб акцияда ғолиб бўлиб, музлатгич ютиб олганимни айтишганида, тўғриси, ишонмадим. Бирорта ҳазиллашаётгандир, деган хаёлга бордим. Аммо, бу ҳақиқат экан. “Ўзбекинвест” компанияси ходимлари орқали “Менинг уйим” суғурта тури бўйича уйимни суғурта қилдирган эдим. Биргина шу ҳаракатим орқали қимматбаҳо совға эгаси бўлишим хаёлимга ҳам келгани йўқ. Барча воҳамиз аҳли уйларини суғурта қилишсин ва худди мендек тақдирланишсин.

Тадбирда ўн турдаги қимматбаҳо совғалар ўз эгасига топширилди. Қолаверса, тадбирда фаол иштирок этганлар ҳам компаниянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсун – ҳамиша эътиборда

Тоғлар бағридаги сўлим Бойсун воҳамизнинг маданий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ҳудуд саналади. Айниқса, кейинги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan