Бош саҳифа / Маданият / Уялмасанг, билганингни қил!

Уялмасанг, билганингни қил!

Яқинда Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига бордик. Муқаддас қадамжонинг ҳовлиси, сўлим манзарасини завқ билан томоша қилиб, азиз авлиёларимиз руҳига дуода бўлиб, қалбларимизни поклагандек бўлдик.

Бу масканга ҳар бир киши худди шундай маънан покланиш, муқаддас китобимиз – Қуръонни тиловат қилиш учун боради. Қадамжога келишнинг ўзига яраша кийиниш таомиллари ҳам бор. Ёзилмаган қонун бўлса-да, барча виждонан, қалб амри билан муносиб билганини кийиб келади. Масжид ичкарисига кириб, имом тиловатига қулоқ тутаётган бир пайтда (Яратганнинг ўзи кечирсин) ўтирганларнинг деярли барчасининг эътиборини боласини етаклаб келган аёл тортди. На бошида рўмол ўраган, на ўзбекона кийинган бу аёл (балки ишонмассиз) оёқларини кўз-кўз қилгандек калта юбкада эди. Юзини турли бўёқлар билан чаплаб олган. Уни кўрган киши зиёратгамас, кўпроқ базмга келган деб ўйлаши тайин. Кимнидир ғазаби, яна кимларнидир нафратига сабаб бўлган бу аёл наҳотки, 40 ёшлар чамасида бўлсада, ўзини жамоат орасида бу тарзда тутса… ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қилмаса ҳам муқаддас зиёратгоҳга, авлиё боболаримиз руҳига хурматсизлик қилмаслиги керакмиди? Зиёратга келганлар орасида оқни қорадан ажрата олмайдиган ғўр ёшлар ҳам бор. Улар-чи? Улар ўша аёлдан ўрнак олмайди деб, ким айта олади? Очиқ-сочиқ кийинса ҳам бўлаверарканда, деган таассурот уйғонмайдими? Нима бўлганда ҳам ҳадисларимизда айтилганидек, “… уялмаса, билганини қилсин” экан, демоқдан ўзга сўз тополмадик.

З. Пардаева,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият фестивали

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, бу борада олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE