Бош саҳифа / Спорт / Ўхшаш бўлмаган бўлимлар

Ўхшаш бўлмаган бўлимлар

Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида иштирок этаётган клублар ўртасидаги баҳслар тобора қизимоқда. Мавсум  якунланишига саноқли учрашувлар қолаётгани учун ҳар бир жамоа очколарини  кўпайтиришга ҳаракат қилишаяпти. “Алпомиш” ўйингоҳида Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари Муборакнинг “Машъал-2” жамоасини қабул қилишди. Беллашувда майдон эгалари кетма-кет хатоликларга йўл қўйиб, биринчи бўлимда дарвозаларидан уч тўп ўтказиб юборишди .

Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам меҳмонлар устунлигида ўтди. Улар ҳисобни янада ошириш учун майдон эгалари дарвозаси ёнида кетма-кет хавфли  вазиятларни содир этишди. Учрашув ҳаками муборакликлар дарвозаси томон пенальти белгилагач, термизликлар бу имкониятдан унумли фойдаландилар. Шундан сўнг ўйин суръати тенглашди. Футболчиларимиз мағлубиятдан қутулиш учун ҳужумкорлик тактикасини қўллади. Натижада “Машъал-2” дарвозасига яна тўп киритилди. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Лекин термизликлар ҳужумчиси белгиланган 11 метрлик жаримадан аниқ нишонни ола билмади. Ўз навбатида меҳмонлар пенальтидан тўп киритиб ғалабаларини мустаҳкамладилар. Оқибатда учрашув 3:4 ҳисобида меҳмонлар ютуғи билан якун топди.

Навбатдаги турда “Сурхон” клуби футболчилари ўз майдонларида Бухоронинг “Нурафшон” жамоаси аъзолари билан беллашадилар.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan