Бош саҳифа / Жамият / Ўхшамай қолган режа

Ўхшамай қолган режа

Ҳаёт шундай неъматки, унинг қадрига етмоқ лозим. Аммо айрим кимсалар бу неъматнинг қадрига етмайди, беаёв совиради, ё хазон қилади.

Афғонистонлик Осиб Мажид ўғли ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан бўлиб чиқди. Шериги Боймирдан жорий йилнинг 21 январь куни 2,887 грамм опий гиёҳванд моддасини олиб, Аҳмад исмли шахс билан биргаликда шу куннинг ўзида кечки соат 22:30 ларда Амударёдан белгиланган тартибни бузиб, резина қайиқ орқали Ўзбекистон ҳудудига ўтади ва гиёҳванд моддани юртимиз ҳудудидаги қамишлар орасига яшириб, изига қайтади.

Нафсига қул бўлган бу оғуфурушлар 2 мартда 12,819 грамм, 6 мартда 2,916 грамм, 11 мартда 25,708 грамм, 15 март куни 3,962 грамм ва  20 март куни 12,651 грамм опий гиёҳванд моддасини чегарамиз ҳудудидан олиб ўтишга уринишди. Аммо, уларнинг бу қабиҳ режаси амалга ошмади. Улар гиёҳванд моддаларини Ўзбекистон чегарасидан олиб ўтаётганда қонун посбонлари томонидан қўлга олинди.

Афсуски, Осибнинг шериклари Боймир ва Аҳмад воқеа жойидан қочишга улгурди. Аммо, бу уларнинг олтинчи бор жиноят содир этиши эди. Осон йўл билан мўмай даромад топиш истагида бўлган бу инсон умрининг энг гуллаган даврини панжара ортида ўтказишга мажбур. Оила ва яқинлари дийдоридан маҳрум бўлишга қилган иши арзирмикан? Бироқ, узоқ йиллик қамоқ жазоси Осиб Мажид ўғлининг кўзларини мошдек очади ва ҳеч бир жиноят жазосиз қолмаслигини англаб етади.

Адолат ҲАҚҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan