Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ҳудудий дастур амалда

Ҳудудий дастур амалда

Вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармасининг саъй-ҳаракати билан нуфузли хорижий фирма ва корхоналар ҳамкорлигида меморандум ва бошланғич келишувлар имзоланди. Бу бўйича вилоятимизда қуйидаги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда:

  • Туркия давлатининг “Gulmek Tekstil Konfeksiyon” компанияси билан 5 миллион АҚШ доллари микдорида тўғридан тўғри инвестиция киритиш эвазига текстиль соҳасида 1 миллион 200 минг дона тайёр кийим кечак ишлаб чиқарилади;
  • “Cantek Group” компанияси билан 11 миллион АҚШ доллари, шундан 3.8 миллион АҚШ доллари эвазига Туркия томонидан Сариосиё туманида логистик марказ қурилади;
  • Корея давлатининг “NCG Engineering” компанияси билан Шеробод туманида 200 миллион АҚШ доллари қиймати миқдорида цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
  • Венгрия давлатининг Дабас шаҳри билан ўзаро бизнесда экспорт қилиш, туризм соҳасини ривожлантириш ва “NAIK HAKI” илмий тадқиқот институти билан шерикчилик асосида балиқчилик саноати ривожлантирилади;
  • Австрия давлати билан ҳамкорликда 35 миллион АҚШ долларлик кетчуп, 10 миллион АҚШ долларлик тайёр текс тиль маҳсулотлари ва 5 миллион АҚШ долларлик оҳакдан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
  • Австрия давлатига 2 йил давомида 5 миллион АҚШ доллари қийматида қуритилган мевалар экспорт қилинади;
  • Ўзбекистон “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ ва “Klinger GmbH” ўртасидаги шартномага кўра, вилоятимизда 8 миллион АҚШ долларлик зотдор қорамоллар ҳамда 4 миллион АҚШ долларлик зотдор отларни кўпайтириш лойиҳаси йўлга қўйилади;
  • Тожикистондаги “Taj Rulhom Construction and Road Material Production” компанияси билан ҳамкорликда 18 миллион АҚШ доллари қийматида цемент ишлаб чиқарилади;
  • “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Sky Power Global” компаниялари шерикчилиги асосида фотоэлектр қуёш энергияси ишлаб чиқарилади;
  • Вилоятимизда “Шамс илмий маркази”и Германия, АҚШ ва Туркия давлатлари билан шерикчилик асосида шамолдан электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хорижга қанчагача нақд пул олиб кетиш мумкин?

Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE