Уч поғонали принцип – вертикал бошқарув

0
51

Агар эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатимизда қабул қилинаётган муҳим меъёрий ҳужжатлар, аввало, халқ манфаатларидан, уларнинг фаровон турмушини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқаётганининг гувоҳи бўламиз.

Бу эса муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек “Халқни рози қилиш” принципига асослангани билан янада муҳимдир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам айнан давлат органлари ва бошқа ташкилот ва корхоналарда ҳужжатлар ижросини ташкил этиш, инсон ҳукуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ваколатлари даражасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш каби муҳим жиҳатлар белгилаб берилган.

Айниқса, «Республика – вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туман ва шаҳарларда адлия бўлимлари ташкил этилгани ҳалқ билан ҳуқуқий ҳимояни янада яқинлаштирди.

Адлия бўлимларининг асосий вазифаларида туман ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва халқчиллигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса айрим маҳаллий ҳокимият органлари ҳужжатларининг бир бирини инкор қилиши, фуқаролар, давлат органлар ва бошқа ташкилотларнинг сарсон-саргардон бўлишининг олдини олади. Бир сўз билан айтганда, уч поғонали вертикал бошқарув принципи юқоридан қуйигача қонунларимизнинг янада шаффоф ва очиқлигини, халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини янада кўтаришга хизмат қилади.

А. Жабборов,
Музработ туман адлия
бўлими бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг