Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Учқизил”дан экспортга!

“Учқизил”дан экспортга!

Замон ишбилармони Қизларсора Худойберганова Термиз туманининг “Учқизил” қўрғонида жойлашган “Халқобод” касб-ҳунар коллежи ёнида “Дурдона текстиль” корхонасини ташкил этди.

Ўз сармояси ва банкдан олинган 34 миллион сўм кредит ҳисобига 20 та замонавий тикув машинаси харид қилинди.

Эътирофга лойиқ жиҳат шуки, корхонага касб-ҳунар коллежини битирган 18 нафар ёш ишга жалб қилинди. Айни пайтда тикувчи қизлар трикотаж матолардан спорт кийим-кечаклари ва аёлларга мўлжалланган ҳар хил бичимдаги халатлар тайёрлаб, савдога чиқаришаяпти.

— Тикаётган кийим-кечакларимизнинг бир қисмини ички бозорда сотаётган бўлсак, қолганини Қирғизистон ва Қозоғистон давлатига экспорт қилаяпмиз, — дейди тадбиркор Қизларсора Худойберганова. — Харидорлар талаб эҳтиёжини инобатга олиб болаларбоп кийим-кечаклар тикишни ҳам бошладик. Дилбар Боқиева, Юлдуз Баҳриддинова, Мавлуда Бобоқулова, Ойжамол Худойназарова, Шаҳноза Баҳриддинова сингари ёш ва ғайратли тикувчиларимиз тикаётган бежирим либослар харидорларга манзур бўлаётир. Шу боис, мижозларимиз сони кун сайин ортиб, буюртмалар кўпаймоқда. Қўшни давлатлардаги ҳамкорларимиз бизга харидорлар топишда амалий ёрдам кўрсатаяпти…

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE