Бош саҳифа / Жамият / “Учқизил” аҳолисига туҳфа

“Учқизил” аҳолисига туҳфа

Мамлакат Президентининг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида” ҳамда “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманида ҳам хусусий шифохоналар, соғломлаштириш масканлари қуриш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга катта эътибор берилаяпти.

Яқинда “Учқизил” қўрғони ҳудудидаги “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолисига тадбиркорлар томонидан ажойиб совға туҳфа этилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Бобур Абдураимовнинг ташаббуси билан оилавий корхона сармояси ва банк кредити ҳисобига “Зартепа Гранд” оилавий корхонасига қарашли хусусий клиника қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги клиникада беморларга амбулатор шароитда кардиология, неврология-диагностика, маслаҳат, консерватив даволаш, физиотерапия, ультратовуш-диагностика тиббий хизматлари кўрсатилаяпти.

Айтиш керакки, элнинг саломатлиги йўлида сифатли хизмат кўрсата бошлаган янги соғломлаштириш марказида Хитойдан келтирилган замонавий тиббий асбоб-анжомлар етарли. Тажрибали шифокор Наима Файзуллаева ҳамкасблари билан бирга соғломлаштириш масканига мурожаат қилаётган беморларга ташхис ва даволашнинг замонавий юқори технологиялари ҳамда усулларини кенг қўллаб, намунали хизмат кўрсатишаяпти. Янги клиника ишга тушиши муносабати билан 6 та янги иш ўрни яратилди.

Азиза ХАЛДАРОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE