Бош саҳифа / Таълим / Ўқувчиларнинг юксак парвози

Ўқувчиларнинг юксак парвози

Воҳа тарихида кутилмаган янгилик. Умумтаълим мактабида 10-синфда таҳсил олаётган икки нафар иқтидорли ўқувчи 10-16 январь кунлари Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида математика, физика ва информатика фанлари йўналишида бўлиб ўтадиган Жаутиков номидаги 14-Халқаро олимпиадада математика фани бўйича иштирок этадиган бўлди.

Денов туманидаги давлат 2-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 10-“Б” синф ўқувчиси Асадбек Қаршиев Халқаро олимпиаданинг вилоят ҳамда республика босқичида биринчи ўринни, Қумқўрғон туманидаги давлат 11-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 10-“А” синф ўқувчиси Сардор Раҳматов эса Хал- қаро олимпиаданинг вилоят босқичида иккинчи, республика босқичида учинчи ўринни қўлга киритгани учун халқаро миқёсда ўтказиладиган саралаш бос қичида республикамиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритди.

Математика фани бўйича биринчи бор айнан сурхондарёлик ёш иқтидор эгаларига республикамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш насиб этгани барчамизнинг қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдиради. Бинобарин, бу бизнинг воҳамизда ҳам юксак салоҳиятли, билимдон ёшлар етишиб чиқаётганининг амалий намунасидир.

Илмли бўлиш бу маърифатлиликдан, юксак маънавиятдан нишона. Демакки, улар ўзбек маърифати, маънавиятининг чинакам ҳимоячиларидир. Бу икки билимдонлар бошини баланд кўтариб, кўзлари бахтдан ёниб, юртимизга хушхабар билан қайтади, деб умид қиламиз.

Ф.РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan