Бош саҳифа / Таълим / Ўқувчилар беллашди

Ўқувчилар беллашди

Бугун мактаб сабоқлари орқали ҳуқуқий билимлари, кўникмалари шаклланаётган ўғил-қизларимиз ўз иқтидорларини ҳам намойиш этишмоқда.

Жарқўрғон тумани маданият саройида “Конституция — Бош қомусимиз” шиори остида ўтказилган маданий тадбирда тумандаги 1, 7, 24-мактаб ўқувчилари қатор шартлар бўйича беллашдилар. Туман адлия ва халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир ёшларнинг Конституцияга оид билимларини яна бир карра синовдан ўтказди. Ўқувчилар жамоаси Конституция бўйича тузилган саволларга жавоб беришиб, тайёрлаб келган саҳна кўринишлари ва деворий газеталарини намойиш қилдилар.

Ҳакамлар хулосасига кўра, тумандаги 7-мактаб ўқувчилари биринчи ўринни эгалладилар. Фахрли ўринга 1 ва 24-мактаб ўқувчилари муносиб деб топилди. Ўқувчилар ҳамда фан ўқитувчилари тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фарҳод БЕРДИЕВ,
Жарқўрғон туманидаги
1-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE