Бош саҳифа / Спорт / Ўқув семинар

Ўқув семинар

Вилоятимизда  спортнинг  нафис тури – бадиий гимнастикага бўлган қизиқиш  кучайиб бормоқда. Ўзбекистон гимнастика федерацияси вилоят бўлими, вилоят болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва бошқа ҳамкорлар иштирокида ташкил этилаётган турли семинар-тренинглар ҳам мазкур спорт турини янада оммалаштиришга, мураббий ва ҳакамларнинг тажриба ҳамда маҳоратларини янада оширишга, пировардида чаққон ва эпчил спортчилар етишиб чиқишига муҳим омил  бўлиб хизмат қилмоқда.

Термиз  шаҳридаги  “Алпомиш”  спорт  мажмуасида ташкил этилган семинар-тренинг ҳам айни мақсадларга хизмат қилди.

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг малакали мутахассислари томонидан уч  кун  давомида вилоятдаги барча болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг 30 га яқин бадиий гимнастика спорт тури бўйича мураббийларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасида  сабоқлар  берилди.

— Бадиий гимнастика нафақат қизларимизнинг гўзал қоматли ва чаққон бўлишлари учун фойдали, балки соғлом турмуш тарзи учун, келгусида соғ- лом она бўлишлари учун муҳим рол ўйнайди,  — дейди Ўзбекистон гимнастика федерацияси вилоят бўлими ижрочи директори Ирина Умарова. — Бугунги кунга келиб, нафақат вилоятимиз марказида, балки чекка қишлоқларда ҳам замонавий спорт  мажмуаларида  ёшларимиз спортнинг гимнастика тури билан қизиқиб, шуғулланишмоқда. Ўтказилаётган   семинардан  кўзланган  мақсад  ҳам улар орасида иқтидорли спортчиларни тарбиялаб, вояга етказадиган малакали мураббийларни тайёрлаш ва  тажрибасини янада оширишдан иборат.

Семинарда бадиий гимнастика бўйича спорт устаси, халқаро тоифадаги ҳакамлар Н. Халикова ҳамда Д.Прибыткова мураббийлар ва ҳакамларга  халқаро мусобақаларга спортчиларни юқори савияда тайёрлаш, машғулотларни янги усуллар орқали ўтказиш бўйича ўз тажрибаларини ўргатиб бордилар.

– Бу тадбир мураббийлар ва ҳакамлар учун ўзига хос тажриба мактаби бўлди,— дейди Денов туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқитувчиси Марҳабо Турдиева.

Ўқув-машғулот семинари якунида мураббийлар ва ҳакамларга  Ўзбекистон гимнастика федерацияси вилоят бўлими томонидан махсус  сертификатлар топширилди.

С.ТЎраев

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Сариосиё туман ҳокимлиги ва вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан “Сардор Парвин” оромгоҳида анчадан буён анъанавий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan