Бош саҳифа / Жамият / Ўқув семинар ўтказилди

Ўқув семинар ўтказилди

Термиз шаҳридаги  “Ўзбектелеком” АК  вилоят филиали  мажлислар залида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Семинарда маърузачилар табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда хабар етказиш тизими ходимлари қандай ҳаракат қилиши лозимлиги  ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  8 августдаги “Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги  қарорининг мазмун-моҳияти   ҳақида  тушунчалар  бердилар.

Фавқулодда  вазиятлар юз берганда аҳоли масканлари, корхона ва ташкилотлардаги тегишли мутахассисларни тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ҳамда соҳада  бугун амалга оширилаётган ишлар ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил  маълумотлар берилди. Мавзу юзасидан билдирилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар  қайтарилди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan