Ўқув-семинар

0
53

Музработ туманидаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокимлиги ва туман адлия бўлими томонидан “Халқ манфаати — олий қадрият” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2018 йил 21 июндаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармони  ижросини таъминлаш юзасидан ташкиллаштирилган тадбирда Музработ ва Ангор туманлари адлия бўлимлари, давлат хизматлари маркази, архитектура, кадастр, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Мазкур ўқув-семинарда мутасаддилар тадбир иштирокчиларига юқорида таъкидланган қонунлар ижроси юзасидан батафсил маълумот ва тушунтиришлар берилди.

А. РАЖАБОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг