Бош саҳифа / Жамият / Ўқув йиғини бошланди

Ўқув йиғини бошланди

Давлатимиз   раҳбарининг  2017  йил  23  майдаги  “Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси  доирасида  вилоят ҳудудидаги объектлар раҳбарларини  ёнғин хавфсизлиги асослари бўйича ўқитиш учун 10 кунлик ўқув амалий йиғин  бошланди.

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган ўқув амалий  йиғиннинг очилиш тадбирида  Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар  вазирлиги  Ёнғин  хавфсизлиги институти  бошлиғи  Абдулла Қўлдошев, Ёнғин  хавфсизлиги бош бошқармаси  бошлиғи  Санжар Зупаров, вилоят ҳокими ўринбосари Алишер Амиров,  вилоят  ИИБ  бошлиғи  ўринбосари  Машғулот Ҳамдамов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда воҳадаги 400 дан ортиқ объектлар   раҳбарлари  иштирок  этишди. Комплекс  ўқув-амалий  йиғилиш давомида иштирокчиларга ёнғин хавфсизлиги  чора-тадбирлари, ёнғинга қарши қатъий  режимга риоя қилиш  тартиблари бўйича сабоқлар берилади.

— Ўқув давомида вилоятдаги объектлар  раҳбарлари ўзларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида  билимларини янада оширадилар, ёнғин содир бўлганида фуқаролар ҳаёти ва соғлигини сақлаш, ёнғин вақтида қандай ҳаракат қилиш тартиби бўйича билим ва кўникмаларни шакллантирадилар, — дейди Республика Ёнғин хавфсизлиги институти ўқитувчиси А.Содиқов. — Сайёр ўқув йиғини давомида ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари  томонидан жойларда бир қатор профилактик-тушунтирув тадбирлари ҳам ўтказилади.

Ж.ЖЎРАЕВ,
вилоят  ИИБ  ЁҲБ 
катта муҳандиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE