Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқшуносларнинг халққа кўмаги

Ҳуқуқшуносларнинг халққа кўмаги

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасидаги ишларни ташкил этиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Термиз туман адлия бўлимида ҳозирга қадар жисмоний ва юридик шахслардан жами 29 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг айримлари сайёр қабуллар давомида келиб тушган бўлиб, уларнинг барчасини қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Термиз тумани, “Паттакесар” маҳалласида яшовчи фуқаро Г. Хаитова пенсия тайинлашда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди ва мурожаатчининг 1980-2002 йилларда ишлаган меҳнат стажи тикланди. Термиз туман пенсия жамғармаси томонидан Г. Хаитовага пенсия тайинланди. Бундан ташқари, тумандаги “Гулбаҳор” маҳалласида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Зулфия Норбекова 4 яшар вояга етмаган фарзанди уйда қаровсиз қолиб кетаётганлиги сабабли мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, З. Норбекованинг кам таъминланган оила экани инобатга олинди ва фарзанди тумандаги 15-МТМга жойлаштирилди.

Термиз туман адлия бўлими томонидан шу каби инсон ҳуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилиш борасидаги ишлари давом этмоқда.

Баҳодир АШУРОВ,
Термиз туман адлия бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Армияга кетиш тартиби ўзгарди

Армияни бежизга ҳаёт мактаби дейишмайди. Унинг тарбиясини олган йигитлар ҳам ўзи туғилиб ўсган макон, ота-онаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan