Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқий муносабатлар мустаҳкамлиги

Ҳуқуқий муносабатлар мустаҳкамлиги

Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг муҳим қадамларидан бири давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган маъмурий судларнинг ташкил этилганлигидир.

2017 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг суд тизимида маъмурий судлар ташкил этилди. Маъмурий судларнинг ташкил этилиши фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш  заруриятидан келиб чиққан.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил  21 февралдаги  Фармони билан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низолар, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар маъмурий судларга тааллуқлилиги белгилаб қўйилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг қабул қилиниши янги ташкил этилган маъмурий судларнинг маъмурий суд иш юритувини амалга ошишида, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни одил судлов йўли билан ҳал қилишда, жумладан, жисмоний ва юридик шахсларни давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, шунингдек, улар мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари)дан ҳимоя қилишда мустаҳкам процессуал-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

З. АЛЛАБАЕВ, вилоят маъмурий суд раиси,
И. ҲАКИМОВ, судья

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE