Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқий кафолат мезони

Ҳуқуқий кафолат мезони

Инсон, жамият ва давлат манфаатларининг уйғунлиги бевосита тегишли нормаларда ўзининг ҳуқуқий ифодасини топганганлиги ҳам айнан Асосий Қомусимизнинг халқчиллигидан дарак беради.

Шу боис хам ҳар бир мамлакатимиз фуқароси Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб, ҳаётда учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан ундан топди.

Энг муҳими, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги республикамизда амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин намунасидир.

Шуни алоҳид қайд этиш лозимки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳам мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унинг асосий принциплари, қоидалари ҳамда мазмун ва моҳияти Асосий Қомусимиз ва бошқа миллий қонун ҳужжатларида ўзининг чуқур ифодасини топганлигини англашимиз мумкин.

Конституциямизга асосан, давлат фуқароларининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг конституциявий кафолатлари жамиятни янгилаш ва мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада жадаллаштириш ишларининг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади.

Отабек БОБОҚУЛОВ,
Узун тумани прокурорининг ёрдамчиси
 лавозимида иш ўрганувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE