Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш

Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш

ёки ундан фойдаланиш қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 7 сентябрда қабул қилинган «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги қонуни фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратди.

28 моддадан иборат мазкур қонуннинг асосий мақсади ҳуқуқий ахборотни тар қатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унда ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, қонунда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш имкониятини белгиланган тартибда таъминлаши шарт экани, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳуқуқий ахборотни жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юбориш, эълон қилиш, ўз расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали тарқатиши белгилаб қўйилди. Яъни ҳуқуқий ахборотдан фойдаланувчилар ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳуқуқий ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш имкониятига эга бўлди.

Қонуннинг яна бир жиҳати, ахборот-кутубхона ва таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий ахборотни тар қатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашдаги ўрни ва иштироки белгиланди.

Қонунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш йўли билан тарқатиш, уларни фақат “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган нашрлардагина эълон қилиш лозимлиги белгиланган. Агар  мазкур ҳужжатда назарда тутилмаган нашрларда эълон қилинган тақдирда бу норасмий эълон қилиш билан баробардир.

Бундан ташқари, қонуннинг яна бир афзаллиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари матнларини ва зарурат туғилганда уларга доир ахборот-таҳлилий материалларни бир кун ичида ушбу органлар томонидан ўз таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмаларига, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларига, фуқароларни ўзини ўзи бош- қариш органларига йўллаш, кейинчалик эса уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бериш учун ҳудудий адлия органларига юборилиши қайд этилди.

Қонуннинг тўртинчи бобида эса норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиш тартибини тушунтириш ва уларнинг давлат органларида тизимлаштирилган ҳисобини юритиш мажбурияти, ҳужжатлар эълон қилинганда йўл қўйилган камчиликларни бартарф этиш, низоларни ҳал қилиш бўйича қатъий чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.

Ж. КЕНЖАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бош  қарма прокурори,
З. АБДУЛЛАЕВ,
вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сафар хулосалари ижобийми ёки салбий?

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов эрта тонгдан поездда Термиздан Сариосиё станциясигача бўлган темир йўл атрофидаги, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan