Бош саҳифа / Адабиёт / ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИДАН

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИДАН

Ватаним

Боғларинг жаннатга тенгдир, Ватаним,
Қучоғинг осмондек кенгдир, Ватаним
Ҳаётим, борлиғим сендир, Ватаним,
Улуғ довон ошган улуғлар юрти,
Эзгу-мақсад сари шошган улуғ юрт.

Меҳнатдан бахтини топган элинг бор,
Ҳар эзгу ишларда сенинг қўлинг бор,
Йўлбошчинг танлаган тўғри йўлинг бор,
Улуғ довон ошган улуғлар юрти,
Эзгу-мақсад сари шошган улуғ юрт.

Шаҳардан қолишмас қишлоғинг кўрки,
Халқингнинг қўлида энди ўз эрки,
Бағрингда яшамоқ шунчалар зўрки,
Улуғ довон ошган улуғлар юрти,
Эзгу-мақсад сари шошган улуғ юрт.

Фарзандларинг зукко, билимдон, дуркун,
Қучоғингда яйраб ўсади эркин.
Шу халқнинг кўтарар эртанги юкин,
Улуғ довон ошган улуғлар юрти,
Эзгу-мақсад сари шошган улуғ юрт.

Тилагим — минг довон ошиб юр, юртим,
Қудратли денгиздек тошиб юр, юртим,
Тинчликка ҳиссангни қўшиб юр, юртим,
Улуғ довон ошган улуғлар юрти,
Эзгу-мақсад сари шошган улуғ юрт.

Холбой ШЕРДОНОВ,
ўқитувчи, Ангор тумани

Синфдош

Ўтиб кетар ҳафталар, ойлар,
Оқиб ўтар дарёлар, сойлар,
Узоқдами сен яшар жойлар,
Синфдошим бахтлимисан, айт.

Ўтиб қўйди йигирма йил ҳам,
Десак ахир ишонар ким ҳам.
Салкам қирқда бўлибмиз биз ҳам
Синфдошим бахтлимисан, айт.

Кексаямиз кунма кун ҳамон,
Вақтимизни бермайлик арзон.
Юрагингда йўқми, айт армон,
Синфдошим бахтлимисан, айт.

Улғайгандир фарзандларингиз,
Жондан азиз дилбандларингиз,
Бажаргайми айтганларингиз,
Синфдошим бахтлимисан, айт.

Орамизда йўқ эрур кимлар,
Сезилади барибир камлар.
Фош этади кўздаги намлар,
Синфдошим бахтлимисан, айт.

Насиб бўлиб гул дийдорингиз,
Сўйланг бугун дилда борингиз.
Тушунгайдир севган ёрингиз,
Синфдошим бахтлимисан, айт.

Олим АЛМАРДОНОВ,
Жарқўрғон туманидаги 17-мактаб ўқитувчиси

Тадбиркор

Ватанимиз ишончи,
Элу юртнинг қувончи.
Ободонлик таянчи,
Яшанг, деймиз тадбиркор.

Тадбиркор кўп воҳада,
Ишлар ҳар хил соҳада,
Иссиқ, совуқ ҳавода,
Яшанг, деймиз тадбиркор.

Бу замин элни боқар,
Тадбиркор ерни боқар,
Ўз касби унга ёқар,
Яшанг, деймиз тадбиркор.

Боғу бўстон яратар,
Ўз халқини яйратар,
Шону-шуҳрат таратар,
Яшанг, деймиз тадбиркор.

Ўз касбининг устаси,
Тўла бозор растаси,
Кўрсанг келар ҳаваси,
Яшанг, деймиз тадбиркор.

Ҳар бир ишда сиз саркор,
Сиз Ватанга кўп даркор,
Сиз-ла Ватан фусункор,
Яшанг, деймиз тадбиркор.

Худойқул РАХИМОВ,
нафақадаги ўқитувчи, Денов тумани

Мадҳиям

Мен Ватанни куйласам,
Жўшиб-жўшиб сўйласам,
Қалбда фахр туяман,
Мадҳиямни тингласам.

Оҳанги дилга малҳам,
Эзгу ният бўлган жам.
Борлиқ ҳам қулоқ солар
Садо берса мадҳиям.

Жаҳон майдонларида,
Янграшинг элга мадад.
Истиқлол рамзи бўлиб,
Куйланавер тоабад.

Манзура АБДУСАМАТОВА,
Қумқўрғон туманидаги 1-мактаб ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan