Мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм–фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:
Сурхондарё вилояти бЎйича
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”
Шапулатов Зиядулла Ишкулович — Ангор туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”
Кенжабоев Мирза Тўйчиевич (Мирзо Кенжабек) — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, таржимон.
Уватов Убайдулла — Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори.
Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот–коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, чуқур билим ва замонавий касб-ҳунарга эга малакали кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, мустақил фикрлайдиган, замон билан ҳамнафас, иқтидорли, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Чоршамиев Хасан Оманович — Олтинсой туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси.
“Дўстлик” ордени билан
Саибова Наргул Мамараимовна — Шўрчи туманидаги 2-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.
“Шуҳрат” медали билан
Астанакулова Лола Нартажиевна — Термиз туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.
Игамов Бахтиёр Джураевич — Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси.
Сатторов Олимжон Назарович — Қумқўрғон нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси.
Файзуллаева Баҳринисо Неъматиллаевна — Денов туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2017 йил 27 сентябрь